Шомуродов МЛС клубига ўтиши мумкин. Музокаралар бошланди — Романо
Италиялик журналист Фабрицио Романога кўра, Элдор Шомуродов фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.

Фото: ЎФА
АҚШнинг “Атланта Юнайтед» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг трансфери борасида “Рома” билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда хабар берган италиялик журналист Фабрицио Романога кўра, музокаралар “яхши давом этмоқда”.
Аввалроқ, Рим клуби янги мавсумда ҳам Шомуродовни ижарага бермоқчи экани ҳақида хабар қилинганди.
29 ёшли футболчи ўтган мавсумни “Каляри”да ижарада ўтказиб, А Серияда 22 та ўйинда 3 та гол урган.
Маълумот учун, “Атланта Юнайтед” МЛС Шарқий конференциясида 25 ўйинда 28 очко тўплаб, 9-ўринда бормоқда. Жамоа аввалроқ “Аталанта”дан яримҳимоячи Алексей Миранчукни сотиб олганди.
Мавзуга оид

20:54 / 10.06.2025
Ўзбекистон ЖЧ саралашини Қатар устидан йирик ғалаба билан якунлади

20:01 / 09.06.2025
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе

20:32 / 06.06.2025
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди

12:26 / 05.06.2025