Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур компанияси Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширмоқчи
Ўзбекистон элчихонаси Сингапурнинг етакчи сайёҳлик компанияларидан бири — Chan Brothers Travel билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйди.

Фото: Дунё
Ҳамкорлик доирасида NATAS Holidays 2024 халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон туризм салоҳияти кенг намойиши этилди. Тадбирда 60 та экспонент ва 12 та миллий туризм ташкилотлари қатнашди.
20 минг квадрат метр майдонда бўлиб ўтган ушбу кўргазма нафақат Сингапур, балки Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа кўплаб давлатларидан ташриф буюрган кенг жамоатчиликни ҳам ўзига жалб қилди.
Кўргазма меҳмонларига мамлакат маданий мероси, ноёб тарихий обидалари ва гўзал табиат манзаралари акс этган туристик пакетлар тақдим этилди.
Йил охиригача Chan Brothers Travel компанияси Сингапурдан Ўзбекистоннинг асосий туристик марказларига тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

21:16 / 21.07.2025
Индонезия полицияси чақалоқ савдогарлари тармоғини фош қилди

15:12 / 14.07.2025
Сингапурликлар учун Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейслар ташкил этилади

14:20 / 28.05.2025
Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади

15:01 / 24.05.2025