Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти ЕИ мисолида ислом давлатлари ўртасида чегара назоратини бекор қилиш таклифини берди
Эрон президенти Масъуд Пизишкиённинг фикрича, бундай ҳаракат «хорижий санкциялар таъсирини камайтириш» имконини беради.

Фото: Tasnim
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Бағдодга ташрифи давомида худди «Шенген» каби ислом давлатлари чегараларида назоратни бекор қилиш таклифини илгари сурди, деб хабар беради Tasnim агентлиги.
Унинг фикрича, бундай ҳаракат «хорижий санкциялар таъсирини камайтириш» имконини беради.
Эрон ва Ироқ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида гапирар экан, Пизишкиён сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганувчи махсус комиссиялар тузишга чақирди.
У, шунингдек, Эрон ҳамда Ироқ ўртасидаги молиявий ва иқтисодий ҳамкорлик келишувлари минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка ҳисса қўшишига умид билдирди.
Ироқ президенти Абдуллатиф Жамол Рашид икки давлат ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш зарурлигига рози бўлди. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги савдо операцияларида АҚШ долларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни тўхтатишга чақирди.
Мавзуга оид

22:51 / 17.07.2025
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди

22:28 / 13.07.2025
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars

08:07 / 10.07.2025
«Нетаняҳу сизни урушга бошламоқда»: Такер Карлсон Эрон президентидан интервю олди

18:15 / 16.06.2025