Самарқандда майнинг ферма 5,5 млрд сўмлик электр энергияни ноқонуний ишлатгани аниқланди
Фуқаро тижорат мақсадида 55 та тўпламдаги майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.

Фото: Ўзэнергоинспекция
Самарқанд вилоятида жуда катта миқдорда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “Майнинг ферма” фош этилган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Тойлоқ тумани, "Чороғбон" МФЙда яшовчи Э.С. тижорат мақсадида 55 та тўпламдаги майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фуқаро ушбу қоидабузарлик оқибатида 5 млрд 528 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга оид

23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади

19:11 / 31.03.2025
1 апрелдан табиий газнинг базавий меъёри 100 куб метрга туширилади

12:46 / 28.03.2025