812 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқланди
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура хабарига кўра, Жиззах шаҳридаги “Л.Ф.I” МЧЖ раҳбари Ж.О. жамиятга қарашли меҳмонхонани ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига улаган. Оқибатда 812,9 млн сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган.
Вилоят прокуратураси томонидан Ж.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Мавзуга оид

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

11:18 / 17.04.2025
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди

11:00 / 15.04.2025
Reuters: ЕИ компаниялари Россия гази импортини оширмоқчи

07:29 / 15.04.2025