Исроил авиацияси Байрут чеккасига зарбалар берди
Ливан матбуотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Байрутнинг жанубий чеккасига камида 17 та ҳаво ҳужумини амалга оширган.

Фото: Bilal Hussein/AP
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари 23 октябр, чоршанба куни кечқурун Ливан пойтахти Байрутнинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати нишонлари жойлашган жанубий чеккаларига зарбалар берди. Ливан миллий ахборот агентлиги (NNA) Исроилнинг камида 17 та зарбаси ҳақида хабар бериб, уларни можаро бошланганидан бери «энг шафқатсиз» ҳужум деб атади.
NNA маълумотларига кўра, ҳужум хусусан Эл-Лейлаки ҳудудига қаратилган бўлиб, у ерда олтита бино, жумладан турар жой мажмуаси вайрон бўлган. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроил ҳаво ҳужумларида бир киши ҳалок бўлган ва яна беш киши, жумладан бир бола яраланган. Ливаннинг, dpa хабарига кўра, «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига яқин Al Mayadeen телеканали Байрут жанубидаги офисларидан бирига ҳужум қилингани тўғрисида хабар берди.
Исроил армияси матбуот котиби Авихаи Адраи 22 октябр оқшомида «эвакуация қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириб», тўртта харитани эълон қилди.
ЦАҲАЛ Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси ўлдирилганини тасдиқлади
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси Ҳошим Сафиуддин ҳамда «Ҳизбуллоҳ» разведкаси раҳбари Али Ҳусайн Ҳазима ўлдирилганини тасдиқлади. Исроил қуролли кучлари баёноти 22 октябр куни эълон қилинди.
Зарба тахминан уч ҳафта олдин ЦАҲАЛ томонидан «Ҳизбуллоҳ» нинг Байрутдаги асосий таянчи деб ҳисобланган Даҳия туманида амалга оширилди.
Мавзуга оид

13:55
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

20:55 / 24.04.2025
Испания Исроилдан миллионлаб ўқ-дори сотиб олишдан бош тортди

13:30 / 24.04.2025
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

14:20 / 23.04.2025