Туркия Курдистон ишчилар партиясининг Сурия ва Ироқдаги объектларига зарба берди
Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, авиазарбалар натижасида террорчиларнинг 30 дан ортиқ нишони йўқ қилинган. Сурия ва Ироқда Курдистон ишчилар партиясига қарши операция Анқарадаги терактдан кейин бошланган.

Фото: Туркия Мудофаа вазирлиги
Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ ва Сурия шимолидаги Курдистон ишчи партияси (КИП) объектларига зарбалар берди. Бу ҳақда 24 октябр, пайшанбага ўтар кечаси Туркия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Туркия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, авиазарбалар натижасида террорчиларга тегишли жами 32 та нишон «муваффақиятли йўқ қилинган». Мудофаа вазирлиги қайси нишонларга зарба берилганига аниқлик киритмади. Баёнотда тинч аҳолига зарар етказмаслик учун «барча чора» кўрилгани билдирилди. Қайд этилишича, ҳаво операциялари давом этмоқда.
Анқара яқинидаги мудофаа ширкати ҳудудида теракт содир этилди
Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбалари Анқара вилоятидаги Turkish Aerospace Industries (TAI, TUSAS) мудофаа саноат компанияси объектларида теракт содир этилганидан бир неча соат ўтиб амалга оширилди. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида беш киши ҳалок бўлган, яна 22 киши жароҳатланган. Бундан ташқари, икки ҳужумчи ўлдирилган.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликаянинг айтишича, ҳужумга Курдистон ишчи партиясининг алоқадорлиги тахмин қилинмоқда. Туркия мудофаа вазири Яшар Гулер ҳам КИПнинг иштироки ҳақиқатга яқин эканини маълум қилди.
Мавзуга оид

21:49 / 25.04.2025
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади

19:32 / 25.04.2025
Танзила Норбоева Туркия Буюк Миллат Мажлиси раҳбари билан учрашди

12:15 / 25.04.2025
Халқаро арбитраж Туркия текстил компаниясининг Ўзбекистонга нисбатан 700 млн долларлик даъвосини рад этди

20:45 / 24.04.2025