Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Бобожонов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланди.

Бахтиёр Бобожонов / Фото: Бош прокуратура
Бош прокурорнинг буйруғига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Бекович Бобожонов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бобожонов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Куни кеча Бош прокуратурадаги яна бир бошқарма бошлиғи Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди.
Мавзуга оид

16:05 / 02.06.2025
Кўп қаватли уйларда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

12:13 / 31.05.2025
Сурхондарёда 23 та кўп қаватли турар жой биносида сейсмик жиҳатдан камчиликлар аниқланди

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

11:03 / 02.05.2025