Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит пичоқлашди
Оқибатда бир йигит ҳалок бўлди, қотил 15 йилга «кесилди».

Фото: Ёшлар телеканали
Навоий вилояти, Конимех туманидаги жанжал оқибатида бир йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Янги Давр» кўрсатувида хабар берилди.
Қайд қилинишича, ҳодиса келишмовчилик ортидан юз берган. Икки ака-ука «кўча тили»да гаплашиб олиш учун рақибини чўлга чақирган. У эса 7 нафар дўсти билан қуролланган ҳолда етиб келган. Жанжал эса пичоқбозликка айланган. Якунда ов милтиғидан осмонга ўқ узилган.
Жанжал пайтида йигитлардан бири бошқасига икки марта пичоқ уриб, оғир тан жароҳати етказган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш Учқудуқ туман судида кўриб чиқилди. 8 нафар судланувчи 1 йилдан 3,5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қотилликда айбланган йигит бўлса Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «л» банди (Безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш) ва 277-моддаси 3-қисми «а» банди (Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган безорилик) билан айбли деб топилиб, 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Мавзуга оид

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

00:21 / 07.06.2025
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди

20:26 / 29.05.2025