Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” пилот лойиҳаси ишга тушганини эълон қилди.

Фото: Видеодан кадр
Ушбу лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч ҳаракатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларига бориб келишига қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилди.
Хизматдан фойдаланиш Yandex Go иловаси орқали амалга оширилади. Иловада ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган махсус функция бор. Улар манзилга етиб олиш учун “Старт”, “Комфорт” ёки “Комфорт+” тарифларидан бирини танлаши мумкин ва барча тарифларда хизмат нархлари ўзгармайди.
Буюртмани қабул қилган ҳайдовчига мижозни манзилга олиб бориш давомида қуйидаги махсус вазифаларни амалга ошириш кераклиги ҳақида хабар берилади, масалан:
- манзил карточкасида фойдаланувчига машинани топиш, унинг ёнига келиш ва салонга ўтиришга ёрдам берувчи изоҳ кўринади;
- эшитишида муаммолари бўлган шахсларга ҳайдовчи чат орқали мулоқот қилишни сўраши керак бўлади;
- “ногиронлик аравачасидаман” бу функция танланган бўлса, ҳайдовчида “ногиронлар аравачасида бўламан, машинага ўтиришда ёрдам, бўш юкхона керак” изоҳи кўринади.
Мавзуга оид

20:24 / 29.07.2025
Россияда мигрантларга таксида ишлашни тақиқлаш таклиф этилди

23:26 / 28.07.2025
Санкт-Петербургда хорижликларга 2025 йил охиригача такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаш тақиқланди

20:25 / 17.07.2025
Қамоқдан озод этилганларга бир марталик нафақа бериш тартиби белгиланди

16:46 / 05.07.2025