Британия Ўзбекистон металлургия соҳасига инвестиция киритишга қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тоғ-кон металлургия ва геология вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг британиялик маслаҳатчиси Петер Маргеттс ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Суҳбат давомида Петер Маргеттс Буюк Британиядаги компаниялар Ўзбекистонда қазиб олинадиган ерости бойликларига, жумладан мавжуд ва истиқболли конлар билан алоқаларни ўрнатиш ва ўз сармояларини киритишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Британиялик маслаҳатчи Қашқадарё вилоятида янги кон барпо этиш борасида қўшма ҳаракатларни олиб бориш, британ инвесторларини жалб қилишда амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида томонлар ушбу соҳада Буюк Британия компаниялари иштирокида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришишди.
Мавзуга оид

10:42 / 14.06.2025
Ўзбекистон ва Британия ихтисослаштирилган таълим дастурларини амалга оширади

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

10:49 / 10.06.2025