Иштихонда уч метрлик бўғма илон уйда сақланаётгани аниқланди
Ҳозир илон «Зарафшон» миллий табиат боғи реабилитация марказига топширилгани таъкидланмоқда.

Фото: Экология вазирлиги
Самарқанд вилояти, Иштихон туманида яшовчи фуқаро Б.М. Қизил китобга киритилган, мамлакатга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган «Йўлбарс питони»ни сақлаб келаётгани аниқланди.
Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабарига кўра, бўғма илоннинг узунлиги 2,78 метр, эни 28 см. Бундай илонлар тутқунликда 25 йилгача умр кўриши мумкин.
Қайд қилинишича, ҳозир илон «Зарафшон» миллий табиат боғи реабилитация марказида вақтинча сақланмоқда.
Илонни уйда сақлаётган фуқарога қандай чора кўрилгани хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид

23:20 / 22.04.2025
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди

19:46 / 22.04.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни Самарқандга келади

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

17:56 / 18.04.2025