Ўзбекистон | 15:11 / 07.12.2024
2639
1 дақиқада ўқилади

ЕТТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришда иштирок этиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё бўйича директори Ҳусейн Ўзхан ва банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Анди Аратинаси билан онлайн музокаралар ўтказди.

Фото: Дунё

Суҳбат давомида хорижий томон ЕТТБ ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолашини ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Томонлар Ўзбекистоннинг ЕТТБ билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан республикада микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида ЕТТБ билан банкнинг "Аёллар бизнесда" ва "Ёшлар бизнесда" дастурлари доирасида Ўзбекистонда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва банк билан доимий ишчи алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

ЕТТБ шу кунга қадар Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда жами 170 та лойиҳани амалга оширган. Умумий лойиҳалар портфелининг 58 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

Мавзуга оид