Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландия, Венесуэла, Босния ва Ҳерцеговинанинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Босния ва Ҳерцеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Иван Орличдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналида ёзиб қолдирди.

Фото: ТИВ
«Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада жадал ривожлантиришга бўлган самимий интилишни қадрлаймиз. Дарҳақиқат, ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама, айниқса, иқтисодий соҳада самарали ҳамкорлик қилиш учун кўплаб имкониятларни кўрмоқдамиз. Жаноб элчига юртимиздаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз», — деб ёзади вазир.
Шунингдек, ТИВ раҳбари бугун, 9 декабр куни Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Марк Жулиан Трейнорни қабул қилди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида барқарор қишлоқ хўжалиги, саноатни ривожлантириш, «яшил» иқтисодиёт, тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва бошқа истиқболли йўналишларга эътибор қаратилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 11 мартда ўрнатилган. 2019 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Янги Зеландия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни жорий қилди.
Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазирлигида Венесуэланинг Ўзбекистондаги элчиси Росалба Ло Буэ Антико хоним билан ҳам учрашди.
«Географик жойлашув жиҳатдан узоқ масофага қарамай мамлакатларимизни бир-бирига яқинлаштириш учун алоқаларни боғлашга қаратилган кўприклар барпо этишга келишиб олдик», — дея таъкидлайди ТИВ раҳбари.
Қайд этилишича, учрашувда янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, парламентлараро ҳамкорликка кўмаклашиш, билим алмашинувини қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилган.
Мавзуга оид

18:40 / 31.07.2025
Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи кутилмоқда

14:58 / 30.07.2025
Ўзбекистоннинг хориждаги элчиларига қўшимча вазифа юклатилди

08:08 / 22.07.2025
Хитой юқори технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш режалаштириляпти

12:15 / 18.07.2025