Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи бўлди
Миллий жамоа оғир атлетикачилари 6 та медални қўлга киритди.

Фото: DBM/Deepbluemedia
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза, жами 6 та медал билан 70 га яқин мамлакат миллий терма жамоалари орасида тўртинчи ўринни эгаллади.
Жаҳон чемпионатида -89 кг вазнда Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда бронза медалга, -81 кг вазнда Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда бронза ва икки курашда кумуш медалга, -109 кг вазнда Руслан Нурудинов силтаб кўтариш ва икки курашда, Шарофиддин Амриддинов даст кўтаришда олтин медалга сазовор бўлди.
Умумжамоа ҳисобида КХДР вакиллари тенгсиз бўлди: 45 медал (26 олтин, 13 кумуш, 6 бронза). Хитой 31 медал (14 олтин, 8 кумуш, 9 бронза) билан иккинчи, Қозоғистон 7 медал (3 олтин, 3 кумуш, 1 бронза) билан учинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид

12:27 / 21.07.2025
Манама ва Тошкент ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилиши мумкин

11:33 / 21.07.2025
Ўзбекистон ва Баҳрайн одам савдоси олдини олиш йўналишида ҳамкорлик қилади

08:00 / 17.07.2025
Баҳрайн банклари Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб этилади

12:01 / 15.07.2025