Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди
Стратегия “яшил” давлат харидларини кенгайтириш, рақамли технологиялардан фойдаланиш, хавфни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари, коррупция ва қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш, давлат харидларида тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш ва бошқаларни назарда тутади.
Ҳукумат қарори билан «2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси» тасдиқланди.
Унга кўра, Стратегия қуйидагиларни назарда тутади:
- барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан, “яшил” давлат харидларини кенгайтириш;
- давлат харидлари соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;
- давлат харидлари иштирокчиларининг шартнома мажбуриятларига риоя этишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг рақамли технологияларга асосланган комплекс дастурини жорий этиш;
- давлат харидлари соҳасида хавфни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари, коррупция ва қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
- давлат харидларида тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш;
- давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув-услубий, илмий ва ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш.
Шунингдек, 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Мавзуга оид

12:38 / 10.06.2025
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади

18:15 / 07.06.2025
Тошкент пешлавҳаларини мажбурий бирхиллаштириш халқаро тажрибага мосми?

08:40 / 30.05.2025
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди

20:08 / 22.05.2025