БМТ Тожикистон ташаббуси билан 2025 йилни Халқаро музликларни асраш йили деб эълон қилди
Қайд қилинишича, музликларнинг эриши жиддий глобал муаммога айланди: сўнгги 20 йил ичида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни қамраб олган Ғарбий Тян-Шандаги музликлар 27 фоизга қисқарди.

Фото: ungeneva.org
Тожикистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2022 йилда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 2025 йил Халқаро музликларни асраш йили деб эълон қилинди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар берди.
Қайд қилинишича, музликларнинг эриши жиддий глобал муаммога айланди: сўнгги 20 йил ичида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни қамраб олган Ғарбий Тян-Шандаги музликлар 27 фоизга қисқарди. Антарктида ҳар йили ўртача 150 миллиард тонна музни, Гренландия эса 270 миллиард тонна музни йўқотмоқда.
2050 йилга бориб, 50 та ЮНEСКО Жаҳон мероси объектларининг учдан биридаги музликлар йўқ бўлиб кетиши кутилмоқда. Улар ҳар йили 58 миллиард тонна музни йўқотади, бу Франция ва Испаниянинг йиллик сув истеъмолига тенг. Оқибатда, океан сатҳи 5 фоизга кўтарилади.
Музликлар 2 миллиардга яқин аҳолини сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги ва гидроэнергетика билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. 14 минг музликнинг мингдан ортиғи аллақачон эриб кетган Тожикистонда бу муаммо кескин. Мамлакат музликлари Ўрта Осиё сув ресурсларининг 60 фоизгача бўлган қисмини таъминлайди.
«Халқаро музликларни асраш йили»нинг мақсади музликларнинг аҳамияти ва уларни келажак авлодлар учун ҳимоя қилиш зарурлиги тўғрисида хабардорликни оширишдир. 2025 йилда Тожикистонда бу масалага бағишланган анжуман ўтказилади.
Мавзуга оид

21:18 / 30.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди

20:46 / 29.04.2025
БМТ: 2014 йилдан бери дунёда 72 мингдан ортиқ мигрант ҳалок бўлди

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

20:33 / 28.04.2025