2024 йилда Ўзбекистонга инвестициялар миқдори қарийб 50 фоизга қисқарди — ESCAP
БМТ ҳузуридаги Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) Шимолий ва Марказий Осиё мамлакатларига жалб қилинган инвестициялар ҳажми ҳақида маълумот берди.

Фото: Kun.uz
2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонга жалб қилинган инвестициялар ҳажми ўтган йилга нисбатан 49 фоизга камайди ва 4 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда БМТ ҳузуридаги Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) томонидан эълон қилинган ҳисоботда (.pdf) маълумот келтирилди.
Қайд қилинишича, 2024 йилда Қозоғистон Шимолий ва Марказий Осиёда инвестиция жалб этиш бўйича етакчига айланди — мамлакат янги лойиҳаларга 15,7 миллиард доллар жалб қилди. Бу эса инвестициялар ҳажми ўтган йилга нисбатан 88 фоизга ошганини англатади. Умуман олганда, минтақага жалб қилинган барча инвестициялар ҳажмининг 63 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади.
Рўйхатнинг кейинги ўринларида қуйидаги давлатлар жой олган:
- Ўзбекистон — 4 миллиард доллар (-49%);
- Қирғизистон – 2,1 млрд доллар (+310%);
- Озарбойжон — 1,2 миллиард доллар (+1%);
- Туркманистон — 339 миллион доллар;
- Гуржистон - 126 миллион доллар;
- Арманистон – 67 миллион доллар.
Таъкидланишича, халқаро компаниялар минтақада, айниқса, рақамлаштириш, технологик инновациялар ва яшил энергия соҳасидаги лойиҳаларга қизиқиш билдирмоқда.
«Шу нуқтаи назардан, инвестиция агентликлари ва тегишли вазирликларнинг фаол фаолияти алоҳида аҳамият касб этмоқда. Янги йўналишларнинг муваффақияти нафақат қулай сиёсат яратишга, балки барча босқичларда инвесторларни қўллаб-қувватлашга, жумладан, инвестициядан кейинги қўллаб-қувватлашга ҳам боғлиқ», дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид

16:00 / 19.06.2025
Малайзия кўчмас мулк компанияси Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи

22:13 / 18.06.2025
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?

18:33 / 18.06.2025
Хитой Марказий Осиё мамлакатларига 209 миллион доллар маблағни беғараз ажратади

14:52 / 18.06.2025