Тошкентдан Остонага учган рейс ортга қайтарилди
Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Остонага учган рейси бортдаги йўловчининг соғлиги ёмонлашгани сабабли жўнаш аэропортига қайтарилди.

Фото: Kun.uz
Uzbekistan Airways’нинг 28 декабр куни Тошкентдан Остонага учган рейси ортга қайтарилди, деб хабар беради авиакомпания матбуот хизмати.
Қайд этилишида HY721 рейси (Тошкент — Остона йўналиши) бортидаги йўловчининг соғлиги ёмонлашгани сабабли самолёт Тошкент шаҳридаги жўнаш аэропортига қайтарилган.
«HY721/722 рейси (28 декабр) бўйича янгиланган жадвал ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Тошкент — Франкфурт йўналишида парвоз қилган йўловчининг соғлиги ёмонлашгани сабабли самолёт фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатиш учун Внуково халқаро аэропортига йўналтирилган.
Франкфурт аэропорти регламентга кўра, ёпилишидан олдин етиб боришнинг имкони бўлмагани сабабли, HY231 рейси самолёти Тошкентдаги жўнаш аэропортига қайтарилади.
HY231 рейси йўловчиларига қуйидаги мунтазам рейслар билан парвоз қилиш таклиф этилади:
· 29 декабр куни Мюнхенга амалга ошириладиган рейс;
· 30 декабр куни Франкфуртда амалга ошириладиган рейс;
HY232 рейси (Франкфурт — Тошкент йўналиши) йўловчиларини 30 декабр куни HY232 рейси орқали қайтариш режалаштирилган.
Мавзуга оид

01:01 / 15.04.2025
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди

16:44 / 09.04.2025
Uzbekistan Airways янги самолётларида интернетдан фойдаланиш имконияти бўлади

18:06 / 07.04.2025