Янги Тошкентда вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун вақтинчалик маъмурий бинолар қурилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди.

Бу шаҳарга 2023 йил 18 март куни тамал тоши қўйилган эди. «Тошкентнинг яшил белбоғи» лойиҳаси шу ердан бошланади. 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бунинг учун 50 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилган. Президент шу ерда навниҳолларни кўздан кечирди. Бўлажак дарахтзорларнинг ландшафт дизайни, суғориш ва парваришлаш тизими ҳақида маълумот берилди.
Ҳозир 27 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилган. Шунингдек, иссиқхона, қозонхона, кўчатларни сақлаш ва суғориш тизимлари барпо этилган.
Янги шаҳарда тегишли вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун вақтинчалик маъмурий бинолар қурилмоқда. Президент улардаги шароитлар билан танишди.
Ҳозир енгил конструкциялардан 4 та бино ва ёрдамчи иншоотлар барпо этилган. Бунда тўлиқ маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Офислар «open space» услубида бўлиб, ҳар бирида 250 нафаргача ходим фаолият юритиши мумкин.
Бу вазирлик ва идоралар ишини босқичма-босқич шу ерда ташкиллаштириш имконини бериб, Тошкентдаги тирбандликни камайтиришга ҳам хизмат қилади.
Мавзуга оид

15:46
Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этди

19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

16:33 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги «Миллат фидойилари» хиёбонида бўлди

15:13 / 08.05.2025