Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Ўзбекистонда даволанаётган фаластинлик болалар билан учрашди
Уларга совға-саломлар топширди, президентнинг эзгу тилакларини етказди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонда даволанаётган фаластинлик болалар билан учрашди.
«Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олдим. Президентимизнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим. Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўъжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади. Уларга ва жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Аввалроқ, 100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинган ва реабилитация марказлари билан шифохоналарга жойлаштирилган эди.
Мавзуга оид

08:59
Германия ҳозирча Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас

09:46 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон

20:17 / 24.07.2025
ҲАМАС Ғазо бўйича келишувнинг жорий матнини рад этди ва тузатишларни таклиф қилди

16:12 / 24.07.2025