Россия Мудофаа вазирлиги 19 та дрон тўхтатилганини маълум қилди
Дронлар 1 январ куни Москва вақти билан соат 17:30 дан 20:00 гача йўқ қилинган, дея хабар беради департамент.

Фото: Reuters
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Белгород, Курск, Воронеж, Брянск ва Ростов областлари узра Украина Қуролли кучларининг 19 та учувчисиз учоқларини уриб туширди.
Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабарида айтилади.
Баёнотга кўра, 1 январ куни Москва вақти билан соат 17:30 дан 20:00 гача учувчисиз учиш аппаратлари йўқ қилинган.
Департаментнинг аниқлик киритишича, 10 та УУА Белгород области, 3 таси Курск области, 2 таси Воронеж области, 2 таси Брянск области ва 2 таси Ростов области ҳудудида тутиб олинган.
Мавзуга оид

08:59
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

13:33 / 25.04.2025
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

09:59 / 25.04.2025