Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темирйўл қатнови йўлга қўйилиши мумкин
Масъуллар Остона – Самарқанд йўналиши бўйича қатновни муҳокама қилмоқда.

Фото: Ўзтемирйўлйўловчи
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида маҳаллий «Пассажирские перевозки» ва «Ўзтемирйўлйўловчи» компаниялари ўртасида йўловчи ташишни ривожлантириш ва икки давлат ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида туристик поездларнинг ҳаракатланиши бўйича келишув имзоланган ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузилган. Аввалроқ, Қозоғистоннинг «Жибек жўли» сайёҳлик поезди қатновининг йўлга қўйилиши биринчи қадамлардан бири бўлган эди.
Таъкидланишича, томонлар, шунингдек, сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришда муҳим қадам бўладиган янги халқаро йўналишлар, жумладан, Остона — Самарқанд йўналишини очиш имкониятларини ҳам кўриб чиққан.
Шу билан бирга, Олмаота – Тошкент йўналишидаги поезднинг ҳаракатланиш жадвали қайта кўриб чиқилиб, йўловчилар учун жўнаб кетиш ва келиш вақти қулай қилинган.
Қайд қилинишича, «Олмаота-Тошкент» поезди ўтган йили 72 мингдан ортиқ йўловчини ташиган.
Мавзуга оид

15:18 / 02.08.2025
Темирйўл инфратузилмаси хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025