Хитойда учишга ва сув остида сузишга қодир дрон яратилди
Аппарат парвоз давомида фойдаланадиган парраклар сувда 5 сония ичида йиғилади ва фюзеляжга ёпишиб туради — бу эса сув остидаги қаршиликни камайтиришга хизмат қилади.

Фото: Reuters
Хитойлик олимлар сувости кемасидан учирилиб, учишга ва сув остида сузишга қодир дунёдаги биринчи дронни яратди, деб хабар беради South China Morning Post.
«Учувчисиз учиш қурилмаси ўзига хос йиғма қанот конструкцияси ёрдамида сув остида ва ҳавода ҳаракатланиши мумкин, бу унинг маскировкаси ҳамда омон қолиш имкониятини сезиларли даражада яхшилайди», — дейилади хабарда.
Аппарат парвозлар учун фойдаланадиган парраклар сувда 5 сония ичида йиғилади ва фюзеляжга ёпишиб туради — бу эса сув остидаги қаршиликни камайтиришга хизмат қилади, махсус эшкак парраклари эса унинг сузишини таъминлайди.
Учувчисиз учиш аппарати Шимоли-ғарбий политехника университетининг Хитой аэродинамик тадқиқотлар ва ихтиролар маркази билан ҳамкорлигида яратилган бўлиб, у сувости кемасидан учиришга мўлжалланган. Миссия якунланганидан кейин дрон яна ўз жойига қайтади. Ҳавода манёврчан экани ва сувда ишлаш имконияти туфайли ундан разведка ҳамда зарбалар беришда фойдаланиш мумкин.
Нашрнинг ёзишича, мавжуд мудофаа технологиялари бу турдаги қуролларни тўхтатишга қодир эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Шимоли-ғарбий политехника университети олимлари лазер ёрдамида узоқ вақт парвоз қила оладиган дрон яратилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид

21:39 / 08.06.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

17:37 / 01.06.2025
Иркутск области илк бор дронлар ҳужумига учради

21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади

17:43 / 04.04.2025