«Чегара билмас мухбирлар» халқаро жиноят судига Лукашенкога қарши даъво аризаси берди
Беларус раҳбари журналистларни оммавий таъқиб қилиш билан боғлиқ инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.

Фото: ТАСС
«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти Халқаро жиноий судга (ХЖС) Беларус президенти Александр Лукашенкога қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. У журналистларни оммавий таъқиб қилиш билан боғлиқ инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.
«Биз прокурор Карим Хонни тергов ўтказишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз», дейилади RSF баёнотида.
Беларус журналистлар уюшмаси ва «Чегара билмас мухбирлар» маълумотларига кўра, 2020 йилдан бери мамлакатда журналистлар 589 марта ҳибсга олинган. Ҳозир 43 журналист қамоқда, жумладан, расмийлар томонидан йўқ қилинган Беларуснинг энг йирик Tut.by портали бош муҳаррири Марина Золотова ҳам. Шунингдек, 500-600 нафарга яқин журналист мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.
Даъвода таъқибнинг тизимли экани таъкидланади ва Беларус ҳукуматини халқаро миқёсда жавобгарликка тортиш талаб қилинади.
2024 йил сентябрда Литва ҳукумати ҳам ХЖС рокуратурасига Беларус ҳукумати томонидан ўз фуқароларига нисбатан содир этилган жиноятлар бўйича материалларни юборган эди.
Мавзуга оид

22:19 / 25.04.2025
Лукашенко Полша ва Литвани мигрантлар сабаб хавотирга тушмасликка чақирди

23:52 / 09.04.2025
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади

11:35 / 09.04.2025
Ўзбекистонда Беларус давлат университети филиали очилади

22:54 / 26.03.2025