Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
Бу икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтаришга қаратилган.

Олий Мажлис Сенати Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида 2024 йил 18 апрел куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.
Мазкур шартнома икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини иттифоқчиликнинг янги босқичига кўтаради, бу Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Ҳужжат турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади, жумладан:
- минтақавий низоларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш;
- Давлат чегараларини демаркация қилиш ишларини давом эттириш;
- сув-энергетика соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш;
- парламент дипломатиясини ривожлантириш;
- Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш.
Шартнома, шунингдек, иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий, маданий-маърифий, шунингдек, спорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
Терроризм, экстремизм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Умуман олганда, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ўтган йилги давлат ташрифи чоғида кўп қиррали тожик-ўзбек ҳамкорлигининг деярли барча соҳаларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат имзоланган эди.
Мавзуга оид

23:31 / 27.07.2025
Тожикистонда 10та янги тарихий-маданий мерос ёдгорликлари топилди

19:22 / 25.07.2025
Конибодомдаги серияли қотилликлар бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

12:54 / 24.07.2025
Ўзбекистон ва Тожикистон чегараолди савдо марказларини очиш режалаштирилмоқда

20:51 / 21.07.2025