«Сити» ўтиш ўйинларидаёқ «Реал»га дуч келди. Барча жуфтликлар маълум
Абдуқодир Ҳусанов 11 ёки 12 феврал куни «Сити» сафидаги илк ЕЧЛ ўйинини ўтказиши мумкин.
Бугун, 31 январ куни УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди.
Бу босқичдан ўтган саккиз жамоа 1/8 финалга гуруҳ босқичи орқали йўл олган саккиз жамоа билан навбатдаги жуфтликларни ҳосил қилади, бунинг учун алоҳида қуръа ўтказилади (жуфтликда иккинчи кўрсатилган жамоалар сараланганлар бўлиб, жавоб ўйинларини ўз уйида ўтказади):
Ўтиш ўйинлари жуфтликлари:
- «Брюгге» — «Аталанта» (ғолиб «Лилл» ёки «Астон Вилла» билан ўйнайди);
- «Спортинг» — «Боруссия» Дортмунд (ғолиб «Лилл» ёки «Астон Вилла» билан ўйнайди);
- «Манчестер Сити» — «Реал» (ғолиб «Атлетико» ёки «Байер» билан ўйнайди);
- «Селтик» — «Бавария» (ғолиб «Атлетико» ёки «Байер» билан ўйнайди);
- «Ювентус» — ПСВ (ғолиб «Арсенал» ёки «Интер» билан ўйнайди);
- «Фейеноорд» — «Милан» (ғолиб «Арсенал» ёки «Интер» билан ўйнайди);
- «Брест» — «ПСЖ» (ғолиб «Ливерпул» ёки «Барселона» билан ўйнайди);
- «Монако» — «Бенфика» (ғолиб «Ливерпул» ёки «Барселона» билан ўйнайди).
Биринчи ўйинлар 11-12 февралда, жавоб ўйинлари эса 18-19 февралда ўтказилади.
УЕФА ўйинларнинг аниқ кунлари ва соатлари кўрсатилган тақвимни яқин вақтлар ичида эълон қилади.
Янги форматга кўра, плей-оффда жамоалар ўз биринчилиги вакиллари билан, шунингдек, гуруҳ босқичида ўйнаган рақиблари билан ҳам дуч келиши мумкин.
Мавзуга оид

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Ливерпул»га чемпионлик учун бир ғалаба қолди. Кун ўйинлари

17:54 / 18.04.2025
Анчелотти «Реал»дан кетиши кутилмоқда. Унинг ўрнига даъвогарлар маълум

12:20 / 17.04.2025