АҚШ сайлов идорасига қалбаки аризалар топширган ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Россия фуқароси Дмитрий Шушлебин ва Ўзбекистон фуқароси Санжар Жамилов ўзаро тил бириктириб, Пинеллас округи маъмуриятига сайловчиларни рўйхатга олиш тўғрисида 132 та қалбаки ариза топширган.

Фото: Getty images
АҚШ Флорида штатида яшовчи Россия фуқароси ва Ўзбекистон фуқароси Пинеллас округи сайлов департаментига сайловчиларни рўйхатга олиш бўйича қалбаки аризалар топшириш схемасида иштирок этганликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.
Суд ҳужжатларига кўра, Майами-Бич шаҳрида яшовчи Россия фуқароси, 45 ёшли Дмитрий Шушлебин ва Сент-Питерсберг шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси, 33 ёшли Санжар Жамилов ўзаро тил бириктириб, 2023 йил феврал ва март ойларида Пинеллас округи маъмуриятига сайловчиларни рўйхатга олиш тўғрисида 132 та қалбаки ариза топширган.
Шушлебин ва Жамилов сайловчиларни рўйхатга олиш тўғрисида сохта ариза бериш ва овоз бериш учун рўйхатдан ўтишда ёлғон маълумот тақдим этиш мақсадида тил бириктирганликда айбланмоқда. Агар уларнинг айби судда исботини топса, ҳар бири 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Қайд этилишича, жиноят иши АҚШ Почта инспекцияси, ФТБ ва Флорида ҳуқуқ-тартибот органлари департаменти томонидан тергов қилинмоқда.
Мавзуга оид

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

18:20 / 09.06.2025