Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан қўлга олинди
Унинг автомобили салонидан 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилган.

Фото: Сирдарё вилояти прокуратураси
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси муомаласи тақиқланган кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Қайд қилинишича, унга тегишли Spark автомобили тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, салонда 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган. Хабарда бу шахснинг исми-шарифи келтирилмаган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилояти, Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинган. Ундан 300 дона «Зардекс» ашёвий далил сифатида олинган.
Таъкидланишича, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан келтирилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:04 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

13:48 / 18.04.2025