Тошкентда бегона бола билан мулоқот қилишга уринган руҳий хаста аёл ушланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, аёл ўқувчининг қўлидан ушламоқчи бўлган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
10 февраль куни эрталаб Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Билол Нозим кўчасида жойлашган бекат олдида бир аёл мактаб ўқувчиси олдига бориб, мулоқотга киришган. Қайд қилинишича, сўнгра аёл маҳалла фуқароларини кўриб, кетиб қолган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, аёл ўқувчининг қўлидан ушламоқчи бўлган.
Тошкент шаҳри ИИББ хабарига кўра, Бектемир тумани ИИО ФМБ тезкор чора-тадбирлар натижасида аёлни ушлаган. Унинг 1990 йилда туғилгани, руҳий-асаб касалликлари диспансерида мунтазам даволаниб туриши таъкидланмоқда.
Ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025