Самарқандда келинини ўлдирган қайнона 13 йилга қамалди
У «Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича айбдор деб топилди.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти, Нарпай туманида ўз келинини ўлдирган қайнона 13 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Замон» теледастурида хабар берилди.
Ҳодиса 2024 йил 3 октябрь куни Нарпай туманида содир бўлган. Аёл ўғлининг йўқлигидан фойдаланиб, келини билан можаро бошлаган. Жанжал давомида келинини телефонни зарядловчи сим билан бўғган, сўнг шиша идиш, қайчи ва пичоқ билан жароҳатлаган. Келин тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Қотилликдан сўнг қайнона қочишга уринган, лекин кўп ўтмай қўлга олинган.
Таъкидланишича, аёл биринчи кунларданоқ келинини камситиб, ҳақорат қилишни бошлаган. Келин бу ҳақда онасига доимий шикоят қилган.
Айбланувчи аввалроқ ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, фарзандларини меҳрибонлик уйига ташлаб кетган. Бироқ вояга етган ўғлининг тўйидан сўнг, яшашга жойи йўқлиги баҳонасида уйига қайтган.
Суд уни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г» банди (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, жазони енгиллаштирувчи баъзи ҳолатларни ҳисобга олиб, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган.
Мавзуга оид

23:20 / 22.04.2025
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди

19:46 / 22.04.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни Самарқандга келади

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

17:56 / 18.04.2025