Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди
Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонунга тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилинганда иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда мазкур давлат божини иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилардан ундириш белгиланмоқда.
Чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини Ўзбекистон ҳудудида аккредитация қилишда давлат божини тўлаш ҳар бир йил учун амалга оширилишини аниқлаштирувчи ўзгартириш киритилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид

08:10 / 17.07.2025
Россия ҳукумати хорижликларнинг акцияларни қайтариб сотиб олишига тақиқни маъқуллади

07:48 / 16.07.2025
Хитой Трампнинг Россия ҳамкорларига божлар жорий этиш режасига қарши чиқди

15:16 / 15.07.2025
ЕИ АҚШга қарши 72 млрд евролик жавоб божларини тайёрлади

13:00 / 15.07.2025