Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чернобил АЭС қобиғидаги ёнғин ўчоғи 8 кундан бери ўчирилмаяпти
Украина техноген аварияда Россияни айблаб, АЭС қобиғига дрон билан зарба берилганини таъкидламоқда. Россия айбловни рад этиб келяпти.

Фото: Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати
Украиналик ўт ўчирувчилар Чернобил АЭС қобиғидаги ёнғинни 8 кундан бери ўчиролмаяпти. 14 февраль куни бошланган ёнғин оқибатлари бартараф этилмаяпти.
Украина техноген аварияда Россияни айблаб, АЭС қобиғига дрон билан зарба берилганини таъкидламоқда. Россия айбловни рад этиб келяпти.
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабарига кўра, АЭС ҳудудидаги вазият назорат остида.
«22 февраль ҳолатига кўра, ўт ўчирувчилар томонидан бошпана иншоотларини қисман очиш ва қобиқнинг шимолий томонида ёнаётган битта манбани бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Термокамерали дронлар ҳамда қўл тепловизаторлари ёрдамида доимий мониторинг олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Шунингдек, улар Чернобил АЭС саноат майдончасидаги радиация даражаси меъёрда эканини, тинч аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқлигини қўшимча қилди.
14 февралга ўтар кечаси Чернобил АЭС ҳимоя қобиғи шиккастлангани маълум бўлди. Кейинчалик шикастланган жойни ХАЭА вакиллари текшириб кўрди ва радиация даражаси ўсиши қайд этилмаганини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия дрони 85 метр баландликда учганини, бунда радарлар уни кузата олмаслигини таъкидлади. Украина президенти дрон зарбасини назарда тутиб, буни «Путиннинг саломи» деб атади. Россия расмийлари бу айбловни рад этди.
Мавзуга оид

23:06 / 04.08.2025
Россия ядровий ракеталарини яна Европага қаратишини маълум қилди

20:41 / 04.08.2025
Краматорскка ракета зарбаси оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

20:33 / 04.08.2025
Трамп Россия нефтини сотиб олаётган Ҳиндистонни жазолашга ваъда берди

20:09 / 04.08.2025