Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди
Низом давлат буюртмачиларининг миллий валютада нақд пулсиз шаклда корпоратив банк карталари (харид карталари) орқали давлат харидларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Фото: Getty images
Ҳукумат қарори билан «Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом давлат буюртмачиларининг миллий валютада нақд пулсиз шаклда корпоратив банк карталари (харид карталари) орқали давлат харидларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Давлат буюртмачиси харид картасидан фойдаланган ҳолда, давлат харидларини амалга ошириш мақсадида харид картаси ҳисобварағини очиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда эмитент банкка мурожаат қилади.
Бунда бюджет буюртмачисининг ҳар бир тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича эмитент банкда алоҳида банк транзит ҳисобварағи очилади.
Давлат буюртмачилари томонидан харид картасига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендлар ўтказилишига, шунингдек, харид картаси ёрдамида нақд пул берилиши ва чет эл валютаси сотиб олинишига йўл қўйилмайди.
Давлат буюртмачилари томонидан бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион савдоларида иштирок этиб, харидларни амалга ошириш учун харид картасидан фойдаланиш тақиқланади.
Харид картасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳисобдор шахслар рўйхати давлат буюртмачиси раҳбарининг буйруғи (фармойиши) билан белгиланади. Ҳисобдор шахслар мазкур давлат буюртмачиларининг ходимлари бўлиши шарт.
Мавзуга оид

07:40 / 28.07.2025
Бюджет ташкилотлари пулидан қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тизими ўзгаради

10:20 / 24.07.2025
Олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

21:59 / 23.07.2025
Бюджет тизимидаги камчиликлар сунъий интеллект орқали бартараф этилади

07:34 / 21.07.2025