Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Фото: Telegram / Bekzod Hidoyatov
Бугун, 25 феврал куни Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар берди.
Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига борди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Меҳмонга мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мажмуа Покистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди.
Мавзуга оид

09:20
Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш режалаштириляпти

17:51 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёев Хонкендида Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди

10:03 / 04.07.2025
Покистон Термизда "қуруқлик порти"ни ташкил этиши мумкин

09:11 / 04.07.2025