Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмоннинг биринчи уч томонлама саммити март охирида бўлиб ўтади
31 март куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг биринчи уч томонлама саммити бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири ўринбосари Эдил Байсалов Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 58-сессиясининг Олий даражадаги сегментида иштирокида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, саммит минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.
Аввалроқ, 21 февраль куни қирғиз-тожик чегарасини делимитация қилиш бўйича якуний баённома имзоланган ва бир қатор ҳужжатлар тайёрланган эди:
- Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома;
- ҳукуматлар ўртасидаги энергия объектлари ва сув ресурслари бўйича келишувлар;
- кесишган йўллардан фойдаланиш ва янги йўллар қуриш тўғрисида келишув.
Ҳужжатлар икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланиши учун тайёрланди.
Мавзуга оид

21:21 / 03.04.2025
Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари билан учрашди

20:20 / 31.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари Хўжанд қалъасини томоша қилди

18:54 / 31.03.2025
Шавкат Мирзиёев Хўжандда Садир Жапаров билан учрашув ўтказди

12:58 / 31.03.2025