Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ярим млрд сўмлик дорини сотаётган дорихона аниқланди
Денов туманида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Денов туманида фаолият юритувчи “E.O.” МЧЖга раҳбари Ш.А. МЧЖ дорихонасида турли номдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 575,4 млн сўмлик жами 198,2 минг дона, шундан 1396 дона психотроп, 900 дона кучли таъсир қилувчи ҳамда 3146 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини савдога қўйгани аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади

12:46 / 16.03.2025
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди

10:46 / 14.03.2025
Айрим дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланади

14:21 / 13.03.2025