Одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Истанбулдан депортация қилинди
1977 йилда туғилган ушбу шахс 12 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган. Ундан зарар кўрган фуқаролардан Бош консулхона ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 12 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган аёл Истанбулдан депортация қилинди, деб хабар беради Бош консулхона.
Қайд этилишича, 1977 йилда туғилган Р.Н. одам савдоси жиноятини содир этишда айбланиб, Истанбул шаҳридан Тошкентга депортация қилинган. У хорижий давлат ҳудудида уюшган гуруҳ таркибида ҳаракат қилиб, уларнинг манфаатлари йўлида одам савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда.
Ушбу шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан зарар кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий ички ишлар бўлинмаларига мурожаат қилишлари сўралади.
«Жиноят учун жазоланиш муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда махсус тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг сентябрь ойида Туркия ва Ўзбекистон ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Истанбулда фирибгарликда айбланиб келинган ўзбекистонлик аёл қўлга олинган эди.
Мавзуга оид

21:49 / 25.04.2025
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади

17:25 / 24.04.2025
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув туфайли Ўзбекистон фуқароси вафот этди

13:30 / 24.04.2025
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

21:05 / 23.04.2025