40 метрли қудуқ тубида қолиб кетган фуқаро қутқарилди
Фарғона вилояти Фарғона туманида 40 метрли қудуққа тушиб қолиб кетган фуқаро қутқарилди.

Фото: Видеодан кадр
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, Фарғона тумани, Соҳибкор кўчасидаги уйларнинг ҳовлисида чуқурлиги 40 метр бўлган қудуқда ишлаётган, 1977 йилда туғилган Х.Д. ўзининг шахсий электр либёткаси ишламай қолиши оқибатида қудуқ тубида қолиб кетган.
Шундан кейин зудлик билан ФВБга ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро қутқариб қолинган. Тан жароҳати олмаган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилмаган, саломатлиги яхши, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

19:52
Фарғонада 2 гектар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

11:32 / 16.04.2025
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

10:37 / 11.04.2025