Америка самолёти учувчининг паспорти йўқлиги сабабли АҚШга қайтишга мажбур бўлди
Учувчининг паспорти йўқлиги туфайли Хитойга парвоз қилган самолёт АҚШга қайтишга мажбур бўлди.

Фото: NurPhoto
Лос-Анжелесдан Хитойга учган Америка самолёти учувчида паспорт йўқлиги сабабли АҚШга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
United Airlines авиакомпаниясининг Лос-Анжелесдан учган самолёти бортида 257 йўловчи ва 13 экипаж аъзоси бўлган. Парвоз вақтида учувчилардан бири паспортини ўзи билан олиб кетмагани маълум бўлди. Самолёт янги экипаж кутаётган Сан-Франциско аэропортига қўнди. Авиакомпания йўловчиларни овқатланиш ваучерлари ва компенсациялар билан таъминлади.
Ҳодиса туфайли самолёт Шанҳайга олти соат кечикиб етиб келди.
25 март куни United Airlines авиакомпаниясининг стюардессалари парвоз вақтида ногиронлиги бўлган шахсдан ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратини олиб ташлашни талаб қилганди.
23 март куни самолётдаги ўрнини ёш болага беришдан бош тортган бразилиялик аёл тазйиқларга учрагани ва ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

18:20 / 09.06.2025
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

17:17 / 14.05.2025