Тошкентда Malibu капотида ЙПХ ходимини судраб кетган ҳайдовчи қўлга олинди
Миробод туманида давлат рақами белгиларисиз ҳаракатланган Malibu ЙПХ ходими талабига бўйсунмай, уни судраб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини куч ишлатиб тўхтатгани тасвирланган ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 5 апрел куни соат 16:55 ларда Миробод тумани Нукус – Абдулла Қаҳҳор кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи С.М. давлат рақам белгилари ўзбошимчалик билан ечилган, махсус антенна ва «сирена» мосламаси ўрнатилган Malibu-2 русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.
Шунингдек, ҳайдовчи бир неча маротаба ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Ҳайдовчи ЙПХ ходими яқинлашаётганини кўриб турса-да, тўхтамаган ва уни автомобили билан туртиб юбориб, Нукус кўчаси бўйлаб капот устида судраб кетган.
Ходим тан жароҳати олгани сабабли шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Машина бошқарувида бўлган фуқаро ўзининг ишсиз экани, транспорт воситасини ижарага олганини маълум қилган. «Ёшлик қилдим, [ЙПХ ходими] капотдан тушиб қолади деб ўйладим», — дейди ҳайдовчи.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Миробод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Жаҳон | 19:29
-
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
Жамият | 18:38
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
-
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади
Ўзбекистон | 18:22
Мавзуга оид

12:46
Жарима балларини ҳисоблаш 1 майдан бошланмайди

15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди

15:32 / 13.04.2025
Тошкентда рақамсиз Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочди

18:20 / 11.04.2025