Telegraph: Британия сувларида Россиянинг жосуслик датчиклари топилди
Британия ҳарбийлари қирғоқда топилган рус датчиклари қиролликнинг ядровий сувости кемалари бўйича жосуслик қилиш учун ишлатилган ва миллий хавфсизликка таҳдид деб гумон қилмоқда, деб ёзади The Telegraph газетаси.

Фото: Andy Buchanan/PA/picture alliance
Буюк Британия ҳукумати Россия Британия ядровий сувости кемалари бўйича жосуслик қилиш учун датчиклардан фойдаланган деб ҳисоблайди. Улар қироллик денгиз флоти томонидан бир нечтаси қирғоққа чиқиб келганидан сўнг топилди, деб ёзади The Telegraph газетаси 6 апрел, якшанба куни. Топилма миллий хавфсизликка потенциал таҳдид сифатида баҳоланмоқда, дейилади мақолада.
Вазият ҳақида жамоатчиликка хабар берилмаган, бироқ The Sunday Times аввалроқ Москва ядровий ракеталар билан қуролланган Британиянинг тўртта Vanguard сувости кемаси бўйича разведка маълумотларини тўплашга уринаётгани ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг қайд этишича, улардан камида биттаси Британиянинг ташқи таҳдидлар олдини олиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатлари доирасида доимий равишда денгиздадир.
The Telegraph таъкидлаганидек, Москвада, Лондондаги разведка маълумотларига кўра, Буюк Британия ва унинг НАТО бўйича иттифоқчиларининг сувости кемаларига қараганда «денгиз тубидаги уруш ва жосуслик нуқтайи назаридан» яхшироқ жиҳозланган махсус сувости кемалари парки бор.
Мавзуга оид

10:42 / 14.06.2025
Ўзбекистон ва Британия ихтисослаштирилган таълим дастурларини амалга оширади

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

10:49 / 10.06.2025