Доминикан пойтахтидаги тунги клуб томи концерт вақти қулаб тушди. Камида 27 киши ҳалок бўлди
Шунингдек, 100 дан ортиқ одам жароҳат олди. Ҳодиса жойида қутқарув операцияси давом этмоқда
Доминикан Республикаси пойтахти Санто-Домингодаги Jet Set тунги клубининг том қисми қулаб тушиши оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар марказига (SOE) таяниб Listin Diario нашри хабар берди.
Шунингдек, ҳодиса оқибатида 150 нафар атрофидаги одам жароҳат олган. Қутқарув операцияси давом этмоқда. Listin Diario’нинг қайд этишича, қулаган том остида қолиб кетганларнинг ёрдам сўраб бақираётганлари эшитилмоқда.
«Биз ҳали кўплаб одамлар тирик бўлиши мумкин деб ҳисоблаймиз, шунинг учун ҳокимият вакиллари ва қутқарув операциясида иштирок этаётганлар охирги одам вайроналар остидан топилмагунча тўхтамайди», — деди SOE директори Хуан Мануэл Мендес.
Jet Set томи клубда қўшиқчи Рубби Переснинг концерти бўлаётган вақтда қулаб тушган. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Переснинг ўзи вайроналар остидан чиқариб олинган ва унинг аҳволи барқарор экани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, март ўрталарида Шимолий Македониядаги Pulse тунги клубида ёнғин содир бўлганди. DNK дуэтининг чиқиши давомида клубда пиротехника воситаларидан фойдаланилган, натижада шифтда ёнғин чиққан ва томошабинлар ягона эшик орқали ташқарига чиқишга уринган. Ёнғин оқибатида 59 киши ҳалок бўлган, жумладан, уч нафар бола ҳам.
Мавзуга оид

20:42 / 17.04.2025
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди

14:48 / 10.04.2025
Доминиканда том қулаши оқибатида 180 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

17:54 / 17.03.2025
Шимолий Македонияда тунги клубда юз берган ёнғин иши бўйича 20 га яқин одам ҳибсга олинди

17:41 / 23.02.2024