Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш бостирилгани эълон қилинди
Махсус хизмат ходимлари давлат тўнтаришини режалаштирган гуруҳнинг барча аъзоларини аниқлаб, қўлга олгани таъкидланмоқда.

Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси
Қирғизистон махсус хизматлари мамлакатда оммавий тартибсизликлар уюштиришга уринишнинг олдини олди, деб хабар берди АКИпресс Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига (МХДҚ) таяниб.
Таъкидланишича, бу тартибсизликларнинг асосий мақсади кейинчалик давлат тўнтаришига уриниш орқали ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш бўлган.
Қайд қилинишича, МХДҚ давлат тўнтаришини режалаштирган гуруҳнинг барча аъзоларини аниқлаб, қўлга олди. Разведка хизматига кўра, гумонланувчилар калтакланган қирғиз қизи чет эл фуқаролари томонидан қандай таҳқирлангани ҳақидаги «сохта провокацион видео суратга олмоқчи бўлган».
Ушбу видео «миллий ватанпарварлик туйғуларига таъсир қилиши ва мамлакатнинг уюшмаган ёшлари вакилларини ғазаблантириши керак эди», деб тушунтирди МХДҚ. Шундан сўнг, «ўқотар қуроллар билан махсус тайёргарликдан ўтган жанговар гуруҳлар» 2024 йил май ойида Бишкекда «чет элликларнинг иш ва яшаш жойларида» оммавий қирғинни амалга ошириши режа қилинган. Шунингдек, Қирғизистон фуқароларига ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши провокациялар ва тартибсизликлар режалаштирилган эди.
Қўмита таъкидлаганидек, гуруҳнинг мафкуравий илҳомлантирувчиларидан бири, эҳтимол, БАА давлатида яширинган.
Мавзуга оид

09:05 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган

08:30 / 22.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

21:03 / 18.07.2025
Қирғизистонда Тожикистон ва Ўзбекистон билан туташ чегаралар тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

19:04 / 18.07.2025