Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazonʼнинг сунъий йўлдошлари ортилган ракета парвози ноқулай об-ҳаво сабаб бекор қилинди
Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд доллардан ошади. Унинг доирасида 3236 та сунъий йўлдош орбитага олиб чиқилади.

Фото: Reuters
Amazon компаниясининг интернет учун мўлжалланган сунъий йўлдошлари ортилган Atlas V ракетасининг парвози кучли шамол туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда ташувчи ракетани ишлаб чиққан United Launch Alliance компанияси маълум қилди.
Парвоз Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган космодромдан амалга оширилиши керак эди.
Kuiper лойиҳаси доирасида 630 километр баландликдаги орбитага 27 та операцион аппаратдан иборат партия учирилиши режалаштирилган. 2023 йилда синов тариқасида иккита сунъий йўлдош — KuiperSat-1 ва KuiperSat-2 учирилган эди.
Amazon компанияси кенг полосали глобал интернетни таъминлаш учун 3236 та сунъий йўлдошдан иборат тўлиқ гуруҳни 2027-2028 йилларда учиришни режалаштирган.
Kuiper лойиҳаси SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош тизимларининг бевосита рақобатчиси ҳисобланади. Мазкур компания ҳозирга қадар орбитага 7,1 мингдан ортиқ аппаратни учирган бўлиб, улар Ернинг исталган нуқтасига интернет хизматларини тақдим эта олади.
Amazon маълумотларига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошади. 2026 йил ўрталарига бориб Kuiper лойиҳасидаги сунъий йўлдошларнинг ярми орбитада ишлаётган бўлади.
Мавзуга оид

09:48 / 25.07.2025
Starlink ишида глобал узилиш рўй берди

18:49 / 13.07.2025
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

21:52 / 04.07.2025
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради

18:39 / 02.07.2025