Япония Ўзбекистонда фармацевтика заводи қуришни режалаштиряпти
Жорий йилнинг 9 апрел куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Япониянинг Sugi Holdings компанияси президенти Кацунори Сугиура билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Sugi Holdings 1976 йилда ташкил топган. Компания фармацевтика ва тиббиёт компаниялари гуруҳини бирлаштиради. Японияда у 2500 дан ортиқ дўкон ва 14 та йирик логистика марказларини бошқаради. Компаниянинг акциялари Токио ва Осака биржаларида жойлашган.
Учрашувда компаниянинг йирик дорихоналар тармоқларини бошқариш, тиббий профилактика дастурларини амалга ошириш, япон тиббиёт маҳсулотларини етказиб бериш борасидаги тажрибасидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Кацунори Сугиура мамлакат эҳтиёжларини таъминлаш ва қўшни давлатлар бозорларига экспорт қилиш мақсадида Ўзбекистонда фармацевтика заводи қуриш лойиҳасини амалга оширишга тўхталиб, стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.
Томонлар ИССВ учун алоҳида лойиҳа менежери тайинланган ҳолда муҳокама қилинган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгусида ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувга эришди.
Мавзуга оид

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

15:50 / 08.06.2025
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?

14:21 / 07.06.2025
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда

00:05 / 07.06.2025