Ўзбекистон | 17:00 / 11.04.2025
2634
4 дақиқада ўқилади

Central Asian University 2025–2026 ўқув йили учун бакалавриат дастурига ҳужжатлар қабули давом этмоқда

2019 йилда ташкил этилган Central Asian University (CAU) бугунги кунда Марказий Осиёдаги етакчи олий таълим муассасаларидан бирига айланган. Университетда тиббиёт, муҳандислик, бизнес, туризм ва таълим соҳалари бўйича инглиз тилидаги замонавий ҳамда халқаро стандартларга мос дастурлар тақдим этилади. Таълим амалиётга йўналтирилган бўлиб, глобал бозор талабларига жавоб беради.

Фото: Central Asian University

Ютуқлар ва эътирофлар

1. AD Scientific Index World 2025 рейтингига кўра, CAU Ўзбекистондаги энг яхши ёш университет сифатида эътироф этилган.

2. Университет олимларидан бири дунё бўйича топ-10% етакчи тадқиқотчилар қаторига киритилган.

3. Science and Innovation Awards танловида CAU сунъий интеллект, робототехника, экологик технологиялар ва стартапларни жорий этгани учун “Йилнинг энг инновацион университети” деб топилган.

Халқаро ҳамкорлик

CAU Европа, АҚШ ва Осиёдаги етакчи университетлар билан фаол ҳамкорлик қилади: CBS, HTMI, Colorado State University ва бошқалар. Бу эса талабалар учун алмашинув дастурлари, амалиётлар ҳамда халқаро илмий лойиҳаларда қатнашиш имконини яратади. Юқори GPA кўрсаткичига эга бўлган талабалар халқаро конференсия ва кўргазмаларда иштирок этадилар.

Асосий мактаблар ва йўналишлар

Тиббиёт мактаби (Doctor of Medicine, 6 йил)

Халқаро стандартлар асосида олиб борилади. Талабалар биринчи босқичдаёқ AKFA Medline клиникасида клиник ротациялардан ўтишади, замонавий симуляцион жиҳозлар билан ишлашади, хорижий амалиёт ва конференцияларда иштирок этишади. Дастур USMLE имтиҳонларига тайёргарликни ҳам ўз ичига олади.

Стоматология мактаби (Doctor of Dental Surgery, 5 йил)

Лазер стоматологияси, имплантология, NBDE ва MFDS имтиҳонларига тайёргарлик каби йўналишларни қамраб олади. CAU — Европа Стоматологик Таълим Ассоциацияси (ADEE) аъзоси бўлиб, бу талабалар учун Европа тажрибасини ўрганиш ва алмашинув дастурларида қатнашиш имконини беради.

Бизнес мактаби

Йўналишлар: бухгалтерия, молия, маркетинг, халқаро бизнес, ELTEM. Таълим жараёни кейс-методлар, симуляциялар, Bloomberg лабораториялари ва AI Lab орқали олиб борилади. CBS (Германия) билан икки дипломли дастур мавжуд.

Муҳандислик мактаби

Йўналишлар: саноат ва биотиббий муҳандислик, компютер фанлари, архитектура ва дизайн. Дастурда AI, Big Data, машинавий ўрганиш, киберхавфсизлик каби замонавий йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади.

Халқаро туризм ва меҳмондўстлик мактаби

HTMI (Швейцария) билан икки дипломли дастур. Талабалар Hilton, Hampton, Wyndham каби етакчи меҳмонхоналарда амалиёт ўташади. Дастур халқаро мартаба ва юқори даражадаги сервисга йўналтирилган.

Касбий ривожланиш ва талабалар ҳаёти

CAU карера маркази 100 дан ортиқ компаниялар билан ҳамкорликда ишлайди. Талабалар ўқиш давомида стажировкалардан ўтиш ва университет лойиҳаларида ишлаш имкониятига эга. Мулоқот кўникмалари, резюме ёзиш ва суҳбатларга тайёргарлик бўйича тренинглар мунтазам ўтказилади.

Университетда талабалар Стив Возняк, Мей Маск, Роберт Киёсаки, Жимми Уейлс, Жордан Питерсон каби дунё миқёсидаги шахслар билан учрашувларда қатнашиб, илҳом ва янги билимларга эга бўлишади.

Стипендиялар ва грантлар

CAU 10 фоиздан 100 фоизгача бўлган кенг турдаги стипендияларни таклиф этади:

– Merit-Based Scholarship — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан энг яхши абитуриентлар учун;

– Academic Excellence Scholarship — семестр якунларига кўра ТОП-10 га кирган талабалар учун;

– CAU Excellence Scholarship — халқаро ва маҳаллий олимпиадалар ғолиблари ҳамда юқори IELTS/SAT натижалари эгалари учун.

– English Proficiency Scholarship — IELTS 6.5+, TOEFL 79+ бўлган талабалар учун 10–20 фоиз чегирма.

– CAU Pre-Foundation Scholarship — тайёрлов дастури битирувчилари учун 10 фоиз чегирма.

Стипендиялар бирлаштирилиши мумкин — максимал 100 фоизгача. Талабалар ўзлаштириш кўрсаткичлари асосида стипендияларни кейинги йилларда ҳам давом эттириш ҳуқуқига эга.

Қабул тартиби

Ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади.

Керакли ҳужжатлар: паспорт нусхаси, аттестат ёки диплом, 3,5×4,5 форматдаги фотосурат, IELTS/SAT сертификати (агар мавжуд бўлса).

Қабул комиссияси билан алоқа:

Телефон: (+998) 71−200−05−22; (+998) 71−208−12−34

Email | Телеграм-бот

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид