Ўзбекистон | 14:51 / 11.04.2025
1745
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қутқарувчилар уй ичида қулфланиб қолган 1 ёшли болага ёрдам кўрсатди

Маълум бўлишича, болакай ота-онаси томонидан уйда ёлғиз қолдирилган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ФВБга Шайхонтоҳур тумани Уч лола кўчасида жойлашган хонадонларнинг биридан уйнинг кириш эшиги қулфланиб қолгани, ичкарида фуқаронинг 1 ёшли фарзанди борлиги ва зудлик билан амалий ёрдам кераклиги юзасидан мурожаат қилинган.

Мазкур хабарга асосан, туман ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус анжомлар ёрдамида эшик очиб берилган ва фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган.

Маълум бўлишича, болакай ота-онаси томонидан уйда ёлғиз қолдирилган.

ФВВ барча ота-оналардан фарзандларини ҳар қандай вазиятда қаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликни сўраган.

Мавзуга оид