ЕИ болалар ўйинчоқларида қатор кимёвий моддалардан фойдаланишни тақиқлаяпти
Янги қоидалар PFAS синтетик флорорганик бирикмалар гуруҳидан фойдаланишни тақиқлайди.

Фото: AP
Европа Иттифоқи ўйинчоқлар савдосидаги хавфсизлик қоидаларини кучайтирмоқда ва таркибида ўсиш гормонларини бузувчи ва туғилишга зарар етказувчи кимёвий моддалар бўлганларини сотишни тақиқламоқда. Бу ҳақда 11 апрел, жума куни dpa ва AFP агентликлари хабар берди.
Гап биринчи навбатда гормонал мувозанатни бузадиган ва асаб, нафас олиш ва иммунитет тизимларига зарар етказадиган бир қатор кимёвий моддалар ҳақида кетяпти.
Янги қоидалар PFAS синтетик флорорганик бирикмалар гуруҳидан фойдаланишни тақиқлайди. Улар фақат электрон компонентларда, агар улар болалар қўли етмайдиган жойларда жойлашган бўлса, ишлатилиши мумкин.
Қоидалар, шунингдек, канцероген, мутаген ва репродуктив тизимлар учун токсик бўлган (CMR) бир қатор кимёвий моддаларга нисбатан мавжуд тақиқларни кенгайтиради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар, хусусан, вақт ўтиши билан соғлиқнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
«Ушбу кимёвий моддалар болалар учун айниқса зарарли, чунки улар гормонал бузилиш, когнитив ривожланишга зарар етказиши ёки умуман уларнинг соғлиғига таъсир қилиши мумкин», дея маълум қилди Европа комиссияси.
Мавзуга оид

23:20 / 23.04.2025
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши

17:55 / 18.04.2025
Евроиттифоқ Россия авиакомпаниялари учун ўз осмонини очишдан бош тортди

09:20 / 18.04.2025
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди

14:09 / 17.04.2025