Исроил армияси Ғазода 1,2 кмлик туннелни йўқ қилди
Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) «ҲАМАС» ҳаракатига тегишли туннелни йўқ қилди. Узунлиги 1,2 км, чуқурлиги тахминан 20 метр бўлган ушбу туннел Ғазо сектори шимолида жойлашгани маълум қилинди.

Фото: AP / Pool / Jack Guez
«Амалиёт пайтида Исроил армияси дрони жароҳатловчи қурилма ўрнатмоқчи бўлган бир неча террорчини аниқлади ва уларни аниқ зарба билан йўқ қилди», — дейилади баёнотда. Туннел яқинида ҳарбийлар қурол-аслаҳа омборини аниқлаган, у ерда тахминан 20 та портловчи қурилма ва танкка қарши ракеталар сақлангани қайд этилди.
Бу орада Исроил армияси 1,5 йиллик уруш давомида фақат ҲАМАСга тегишли туннелларнинг атиги тўртдан бир қисмини йўқ қилган, деб ёзди The Jerusalem Post нашри армиядаги манбаларига таяниб.
Нашрга кўра, ҳарбийлар Ғазо секторидаги жанглар бир йил, балки ундан ҳам кўпроқ вақт давом этиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Исроил ҳарбий таҳлилчиси Йосси Йеҳошуа Ynet нашридаги мақоласида муаммо фақатгина йўқ қилинмаган туннелларда эмаслигини таъкидлаган. Унинг эслатишича, ўтган йили Исроил армияси «Рафаҳ» бригадасини тўлиқ йўқ қилгани ҳақида расман ҳисобот берган эди. Аммо яқинда Бош штаб бошлиғи шахсан ўзи яқинда ҳарбийларга ушбу бригада устидан ғалаба қозониш зарурлигини таъкидлади.
«Ким тушунмаган бўлса: «Рафаҳ» бригадаси кулдан қайта тирилгани йўқ. У ҳеч қачон бутунлай мағлуб этилмаган», — деб ёзади Йеҳошуа.
Унинг таъкидлашича, расмий баёнотлар ва воқелик ўртасидаги бундай номутаносибликлар жамоатчиликнинг Исроил армиясига бўлган ишончини заифлаштирмоқда.
Мавзуга оид

20:55 / 24.04.2025
Испания Исроилдан миллионлаб ўқ-дори сотиб олишдан бош тортди

13:30 / 24.04.2025
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:04 / 22.04.2025